Sura Ash-Shams — The Sun

Sura Ash-Shams (The Sun) — 91/114 · 15 oyat. Arabcha matn va oʻzbekcha tarjima bilan oʻqing va tinglang.

وَٱلشَّمۡسِ وَضُحَىٰهَا

Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам

Ayah 1

وَٱلۡقَمَرِ إِذَا تَلَىٰهَا

Унинг ортидан келган ой билан қасам

Ayah 2

وَٱلنَّهَارِ إِذَا جَلَّىٰهَا

Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам

Ayah 3

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰهَا

Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам

Ayah 4

وَٱلسَّمَآءِ وَمَا بَنَىٰهَا

Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам

Ayah 5

وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا طَحَىٰهَا

Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам

Ayah 6

وَنَفۡسࣲ وَمَا سَوَّىٰهَا

Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам

Ayah 7

فَأَلۡهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقۡوَىٰهَا

Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди

Ayah 8

قَدۡ أَفۡلَحَ مَن زَكَّىٰهَا

Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди

Ayah 9

وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا

Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди

Ayah 10

كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِطَغۡوَىٰهَآ

Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди

Ayah 11

إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشۡقَىٰهَا

Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди

Ayah 12

فَقَالَ لَهُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقۡيَٰهَا

Бас, уларга Аллоҳнинг Расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди

Ayah 13

فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا

Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди

Ayah 14

وَلَا يَخَافُ عُقۡبَٰهَا

Ва У зот бу(иш)нинг оқибатидан қўрқмас

Ayah 15