Sura Al-Humaza — The Traducer

Sura Al-Humaza (The Traducer) — 104/114 · 9 oyat. Arabcha matn va oʻzbekcha tarjima bilan oʻqing va tinglang.

وَيۡلࣱ لِّكُلِّ هُمَزَةࣲ لُّمَزَةٍ

Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин

Ayah 1

ٱلَّذِي جَمَعَ مَالࣰ ا وَعَدَّدَهُۥ

У мол жамлади ва уни санаб турур

Ayah 2

يَحۡسَبُ أَنَّ مَالَهُۥٓ أَخۡلَدَهُۥ

У, албатта, моли уни абадий қолдирур деб ҳисоб қилур

Ayah 3

كَلَّاۖ لَيُنۢبَذَنَّ فِي ٱلۡحُطَمَةِ

Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур

Ayah 4

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحُطَمَةُ

«Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур

Ayah 5

نَارُ ٱللَّهِ ٱلۡمُوقَدَةُ

У, Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир

Ayah 6

ٱلَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى ٱلۡأَفۡـِٔدَةِ

Қалбларгача етиб борадигандур

Ayah 7

إِنَّهَا عَلَيۡهِم مُّؤۡصَدَةࣱ‏

Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир

Ayah 8

فِي عَمَدࣲ مُّمَدَّدَةِۭ

Узун-узун устунларга боғлангандир

Ayah 9