Sura At-Tur — The Mount

Sura At-Tur (The Mount) — 52/114 · 49 oyat. Arabcha matn va oʻzbekcha tarjima bilan oʻqing va tinglang.

وَٱلطُّورِ

Тур билан қасам

Ayah 1

وَكِتَٰبࣲ مَّسۡطُورࣲ‏

Сатрларга битилган китоб билан қасам

Ayah 2

فِي رَقࣲّ مَّنشُورࣲ‏

Ёзишга тайёрланган терига

Ayah 3

وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ

Ва обод уй билан қасам

Ayah 4

وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ

Ва кўтарилган шифт билан қасам

Ayah 5

وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ

Ва тўлган денгиз билан қасам

Ayah 6

إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعࣱ‏

Албатта, Роббингнинг азоби рўй беражак

Ayah 7

مَّا لَهُۥ مِن دَافِعࣲ‏

Уни қайтарувчи йўқдир

Ayah 8

يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرࣰ ا

У кунда осмон ларзага келиб чайқалур

Ayah 9

وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرࣰ ا

Ва тоғлар сайр этиб юрур

Ayah 10

فَوَيۡلࣱ يَوۡمَئِذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِينَ

Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин

Ayah 11

ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضࣲ يَلۡعَبُونَ

(Ботилга) шўнғиб ўйнашадиганларга

Ayah 12

يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا

У кунда жаҳаннам ўтига кучлаб итарилурлар

Ayah 13

هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ

Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўлади

Ayah 14

أَفَسِحۡرٌ هَٰذَآ أَمۡ أَنتُمۡ لَا تُبۡصِرُونَ

Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми

Ayah 15

ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми — бари бир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини оласизлар, холос

Ayah 16

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتࣲ وَنَعِيمࣲ‏

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар

Ayah 17

فَٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ وَوَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ

Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар

Ayah 18

كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар) қилган амалларингиз учундир

Ayah 19

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ سُرُرࣲ مَّصۡفُوفَةࣲۖ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينࣲ‏

Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз

Ayah 20

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱتَّبَعَتۡهُمۡ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلۡحَقۡنَا بِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَمَآ أَلَتۡنَٰهُم مِّنۡ عَمَلِهِم مِّن شَيۡءࣲۚ كُلُّ ٱمۡرِيِٕۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينࣱ‏

Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир

Ayah 21

وَأَمۡدَدۡنَٰهُم بِفَٰكِهَةࣲ وَلَحۡمࣲ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ

Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик

Ayah 22

يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسࣰ ا لَّا لَغۡوࣱ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمࣱ‏

Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ

Ayah 23

۞وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ غِلۡمَانࣱ لَّهُمۡ كَأَنَّهُمۡ لُؤۡلُؤࣱ مَّكۡنُونࣱ‏

Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришар

Ayah 24

وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ يَتَسَآءَلُونَ

Баъзилари бошқаларидан ўгирилиб сўрай бошладилар

Ayah 25

قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ

«Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик

Ayah 26

فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ

Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади

Ayah 27

إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳимлидур»

Ayah 28

فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنࣲ وَلَا مَجۡنُونٍ

Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан

Ayah 29

أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرࣱ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ

Балки: «У — шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар

Ayah 30

قُلۡ تَرَبَّصُواْ فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُتَرَبِّصِينَ

Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман»

Ayah 31

أَمۡ تَأۡمُرُهُمۡ أَحۡلَٰمُهُم بِهَٰذَآۚ أَمۡ هُمۡ قَوۡمࣱ طَاغُونَ

Ё ақллари шунга буюрадими, ёки улар туғёнга кетган қавмларми

Ayah 32

أَمۡ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُۥۚ بَل لَّا يُؤۡمِنُونَ

Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар

Ayah 33

فَلۡيَأۡتُواْ بِحَدِيثࣲ مِّثۡلِهِۦٓ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ

Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар

Ayah 34

أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ

Балки, улар, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми

Ayah 35

أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ

Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар

Ayah 36

أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمۡ هُمُ ٱلۡمُصَۜيۡطِرُونَ

Балки, уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазийналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми

Ayah 37

أَمۡ لَهُمۡ سُلَّمࣱ يَسۡتَمِعُونَ فِيهِۖ فَلۡيَأۡتِ مُسۡتَمِعُهُم بِسُلۡطَٰنࣲ مُّبِينٍ

Балки, уларнинг (хабарни) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсин

Ayah 38

أَمۡ لَهُ ٱلۡبَنَٰتُ وَلَكُمُ ٱلۡبَنُونَ

Ёки У зотга қизлар-у, сизларга ўғилларми

Ayah 39

أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرࣰ ا فَهُم مِّن مَّغۡرَمࣲ مُّثۡقَلُونَ

Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми

Ayah 40

أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ

Балки, уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар

Ayah 41

أَمۡ يُرِيدُونَ كَيۡدࣰ اۖ فَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ هُمُ ٱلۡمَكِيدُونَ

Балки, ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортарлар

Ayah 42

أَمۡ لَهُمۡ إِلَٰهٌ غَيۡرُ ٱللَّهِۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди

Ayah 43

وَإِن يَرَوۡاْ كِسۡفࣰ ا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ سَاقِطࣰ ا يَقُولُواْ سَحَابࣱ مَّرۡكُومࣱ‏

Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар

Ayah 44

فَذَرۡهُمۡ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي فِيهِ يُصۡعَقُونَ

Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй

Ayah 45

يَوۡمَ لَا يُغۡنِي عَنۡهُمۡ كَيۡدُهُمۡ شَيۡـࣰٔ ا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ

У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас

Ayah 46

وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ عَذَابࣰ ا دُونَ ذَٰلِكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ

Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар

Ayah 47

وَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعۡيُنِنَاۖ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ

Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт

Ayah 48

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَإِدۡبَٰرَ ٱلنُّجُومِ

Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт

Ayah 49