Sura Al-Mutaffifin — Defrauding
Sura Al-Mutaffifin (Defrauding) — 83/114 · 36 oyat. Arabcha matn va oʻzbekcha tarjima bilan oʻqing va tinglang.
وَيۡلࣱ لِّلۡمُطَفِّفِينَ
Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга
Ayah 1ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ
Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар
Ayah 2وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ
Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар
Ayah 3أَلَا يَظُنُّ أُوْلَٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ
Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми
Ayah 4لِيَوۡمٍ عَظِيمࣲ
Улуғ бир кунда
Ayah 5يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У кунда одамлар оламларнинг Робби ҳузурида тик турарлар
Ayah 6كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينࣲ
Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжийн»дадир
Ayah 7وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينࣱ
«Сижжийн» қандай нарса эканини сенга нима билдирди
Ayah 8كِتَٰبࣱ مَّرۡقُومࣱ
У(Сижжийн) ёзилган китобдур
Ayah 9وَيۡلࣱ يَوۡمَئِذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
Ayah 10ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Улар жазо (қиёмат) кунини ёлғонга чиқарурлар
Ayah 11وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Уни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар
Ayah 12إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «аввалгиларнинг афсоналари», дер
Ayah 13كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир
Ayah 14كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذࣲ لَّمَحۡجُوبُونَ
Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар
Ayah 15ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ
Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир
Ayah 16ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилур
Ayah 17كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ
Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадур
Ayah 18وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ
«Иллиййийн» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди
Ayah 19كِتَٰبࣱ مَّرۡقُومࣱ
У ёзилган китобдур
Ayah 20يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар
Ayah 21إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ
Албатта, аброрлар жаннати наъиймдадурлар
Ayah 22عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар
Ayah 23تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ
Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оласан
Ayah 24يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقࣲ مَّخۡتُومٍ
Улар муҳрланган, ниҳоятда пок шаробдан ичурлар
Ayah 25خِتَٰمُهُۥ مِسۡكࣱۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ
У(шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар
Ayah 26وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ
У шаробнинг аралашмаси «Таснийм»дандир
Ayah 27عَيۡنࣰ ا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ
У(Таснийм) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар
Ayah 28إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ
Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар
Ayah 29وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ
Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар
Ayah 30وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
Агар (кофирлар) ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар
Ayah 31وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ
Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», дер эдилар
Ayah 32وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ
Ҳолбуки, улар мўминлар устидан кузатувчи қилиб юборилганлари йўқ-ку
Ayah 33فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ
Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар
Ayah 34عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар
Ayah 35هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ
Кофирлар бу дунёда қилган ишларининг «савобини» олармиканлар
Ayah 36